
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жазирамада аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича янгиланган тавсияларини эълон қилди.
☀️ Маълум қилинишича, иқлим ўзгариши ва урбанизация жараёнлари туфайли дунёда кузатилаётган аномал иссиқ жамоат саломатлиги учун жиддий хавфга айланиб бормоқда. Бундай об-ҳаво шароитида касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари ошаётгани хавотирлидир.
📊 Хусусан, кейинги тўрт йилда Европа минтақасида жазирама оқибатида 200 мингдан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмган. Энг юқори кўрсаткичлар Италия, Испания, Германия ва Грецияда қайд этилган.
✅ Янги тавсиялар аномал иссиқдан барвақт огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш, аҳолининг хавф гуруҳларини хабардор қилиш, шаҳарларда яшил ҳудудлар ва сув ҳавзаларини кўпайтириш каби муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.
‼️ Унда келтирилишича, бундай об-ҳаво шароитида, айниқса, 65 ёшдан ошган аҳоли қатлами ва сурункали касалликлардан азият чекувчи беморлар ўз саломатлигига янада эътиборли бўлишлари керак.
ССВ Матбуот хизмати.