ЖССТ аномал иссиқдан ҳимояланиш бўйича тавсияларини янгилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жазирамада аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича янгиланган тавсияларини эълон қилди.

☀️ Маълум қилинишича, иқлим ўзгариши ва урбанизация жараёнлари туфайли дунёда кузатилаётган аномал иссиқ жамоат саломатлиги учун жиддий хавфга айланиб бормоқда. Бундай об-ҳаво шароитида касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари ошаётгани хавотирлидир.

📊 Хусусан, кейинги тўрт йилда Европа минтақасида жазирама оқибатида 200 мингдан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмган. Энг юқори кўрсаткичлар Италия, Испания, Германия ва Грецияда қайд этилган.

 Янги тавсиялар аномал иссиқдан барвақт огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш, аҳолининг хавф гуруҳларини хабардор қилиш, шаҳарларда яшил ҳудудлар ва сув ҳавзаларини кўпайтириш каби муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.

‼️ Унда келтирилишича, бундай об-ҳаво шароитида, айниқса, 65 ёшдан ошган аҳоли қатлами ва сурункали касалликлардан азият чекувчи беморлар ўз саломатлигига янада эътиборли бўлишлари керак.

ССВ Матбуот хизмати.


16-06-2026, 15:14
Ko'rishlar: 46
Sahifani chop etish