Мол-мулк сотишда қайси ҳолатларда эрёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди?
Қуйидаги ҳолларда эса битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди:
никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган;
мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган;
никоҳ давомида сотиб олинган автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса;
эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса.
Умид ХУДОЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти