Билазизми
🔰Қонунчиликка кўра, йўловчи ҳажми 60 см х 40 см х 20 см ва оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юки ҳамда мусиқа асбобини, 150 сантиметргача узунликдаги буюмларни, шунингдек қафасга солинган майда ҳайвонлар ва паррандаларни, аравачани (болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқаларнинг аравачаларини), майда боғдорчилик инвентари, болалар чаналарини ўзи билан бирга бепул олиб юриш ҳуқуқига эга. (https://lex.uz/docs/246740#387931)
Д. МАТЯЗОВ,
Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти