Barcha yangiliklar RSS

Matbuot xizmati

“Саноат ипотекаси” тизими жорий этилади

“140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш ва “саноат ипотекаси” тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (684-сон, 26.12.2023 й.) қабул қилинди

✅ Қонунчиликка кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш белгиланган. (https://t.me/huquqiyaxborot/14454) 

📝 Қарор билан ушбу дастур доирасида тадбиркорларга очиқ танлов асосида таклиф қилинадиган йирик саноат лойиҳалари тақсимоти тасдиқланди (қуйида келтирилган). 

🔘 Шунга кўра, йирик саноат лойиҳаларини очиқ танлов асосида танлашнинг асосий мезонлари белгиланди. Жумладан:

🔹лойиҳа доирасида камида 100 та янги иш ўринлари яратилиши;

🔹ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ички бозордаги импорт улуши 50 фоиздан юқори бўлиши;

🔹ишлаб чиқариш технологик асбоб-ускуналари янги (янги авлодга мансуб) бўлиши керак.

💰Дастур доирасида танлов ғолибларига хорижий валютада йиллик 4 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан бир лойиҳа қийматининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда ушбу кредитлар бўйича тижорат банкларининг маржаси хорижий валютада 2 фоиз ва миллий валютада 4 фоиз миқдорида белгиланади.

❕Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан “саноат ипотекаси” тизими жорий этилади. Бунда:

🔸тадбиркорларга ер участкалари (ишлаб чиқариш майдонлари) қурилиш учун тегишли рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, “тайёр бизнес” шаклида аукцион савдоларига чиқарилади;

🔸ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи


29-12-2023, 12:26
Ko'rishlar: 41
Sahifani chop etish