Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача доимий ходим ёллаш ҳуқуқи берилди
🔰 “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектларига 5 нафаргача доимий ходимни улар билан меҳнат шартномасини тузган ҳолда ёллаш ҳуқуқи берилди (илгари 3 нафаргача эди).
☑️ Шунингдек, бир оилавий корхона иштирокчисига бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқи берилди.
🌐 “Божхона кодекси”га киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган махсус спорт кийим-бошлари, пойабзал, спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналарининг 50 фоизи учун божхона божини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар берилди.
🏢 “Шаҳарсозлик кодекси”га киритилган ўзгартиришга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатлари бекор қилинди.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Умид ХУДОЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти