Barcha yangiliklar RSS

Matbuot xizmati

“Қадрият” электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади

“Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–405-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди

🗓 Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан:

🔹 ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади.

❕Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;

🔹алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.

✅ Қарорга кўра, номоддий маданий мерос намуналарини “тайёрлаш–ўргатиш–тиклаш–оммалаштириш” яхлит узлуксиз тизим асосида ривожлантирилади.

🏫 Номоддий маданий мерос намуналарини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактаблар фаолияти йўлга қўйилади.

🏢 Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтида этнофольклор лабораторияси ташкил этилади.

🧾 Институтга 2024 йилдан ҳар йили тўлов-контракт шартномаси асосида таянч докторантура учун камида 3 тадан, стажёр-тадқиқотчилик учун камида 2 тадан квота ажратилади.

🔰Шунингдек, 2024 йилдан ҳар йили: 

🔸маданиятшунослик, номоддий маданий мерос соҳалари, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган ходимлар хорижий олий таълим ва илмий муассасаларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юборилади;

🔸март ойида “Миллий қадриятлар ойлиги” тадбирлари ва халқ сайиллари ўтказиб борилади.

📲 2024 йил 1 октябргача “Қадрият” электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади.

📁Платформага номоддий маданий меросни, жумладан мақом, бахшичилик намуналарини ўзида сақловчи ва етказувчилар ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларнинг рўйхати жойлаштирилади.

Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
29-12-2023, 12:23
Ko'rishlar: 44
Sahifani chop etish