Barcha yangiliklar RSS

Matbuot xizmati

Педагогнинг дарс соатларини камайтириш эвазига янги ходим олиш тўғрими?

Савол:
Баъзида мактаб директорлари қўшимча иш ўрни йўқ бўлишига қарамай, айрим ўқитувчининг дарс соатларини камайтириш ҳисобига яна янги ходим ишга қабул қилишади. Бу қанчалик тўғри? 
Жавоб:
Педагогнинг тариф ставкаси – ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари асосида бир ставка учун белгиланган базавий тариф ставкадан келиб чиқиб аниқланадиган миқдори ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 186-моддасига кўра, Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин. Яъни, мактабда дарс етарли бўлмаганлиги сабабли ўқитувчиларга 0.25, 0.50 ёки 0.75 ставка иш миқдори белгиланиши мумкин. Аммо ушбу ставкалар ходимнинг розилигисиз камайтирилиши мумкин эмас.
Мактабда вакант иш ўрни йўқлигига қарамай, янги ходимни ишга қабул қилиш орқали ўқитувчининг тариф ставкасини камайтириш меҳнат шартларини ўзгартириш ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 135-моддага кўра, меҳнат шартлари тарафлардан бирининг талабига кўра ўзгартирилиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолат меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, деб баҳоланади. Бу эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган норма бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 баравари (1 млн. 650 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Д. МАТЯЗОВ,
 Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
29-12-2023, 12:15
Ko'rishlar: 50
Sahifani chop etish