Иш ҳақи қисман сақланадиган таътилнинг давомийлиги қанчадан ошмаслиги керак?
МК 240-моддаси 2-қисмига кўра, ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш ва унинг давомийлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолда меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал этилади. Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.
Умид ХУДОЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти