Barcha yangiliklar RSS

Matbuot xizmati

Иш берувчи ходимни хоҳишисиз мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқариши мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас. МК 240-моддаси 2-қисмига кўра, ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.
Иш берувчи ходимни мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқарса, бу МЖТК 49-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўз навбатида эса, ходим ҳам иш берувчи билан келишмасдан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқа олмайди, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар бундан мустасно. 
Ходимнинг иш берувчи розилигисиз, ўзбошимчалик билан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиб кетиши у томонидан меҳнат мажбуриятларини бузиш деб баҳоланади ва бу ходимга иш берувчи МК 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин.
Умид ХУДОЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
29-12-2023, 12:11
Ko'rishlar: 39
Sahifani chop etish