Ходим исталган вақтда иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкинми ёки 6 ой ўтиши керакми?
Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида агар иш берувчи ходимнинг талабига кўра, мажбурий тартибда иш ҳақи қисман сақланадиган ҳолда таътил берилиши шарт бўлган ҳоллар назарда тутилган ҳолатларда ходим иш берувчи биланкелишмасдан ҳам исталган вақтда бундай таътилга чиқа олади.
МК 227-моддасидаги биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган 6ой ўтганидан кейин юзага келади деган қоида ҳар йилги меҳнат таътилига тааллуқли.
Умид ХУДОЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти