Barcha yangiliklar RSS

Matbuot xizmati

Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил даврида ходим касал бўлиб қолса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланадими?

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик қуйидаги даврларга тўғри келганда нафақа тўланмайди:
иш ҳақи сақланмаган таътил;
болани парваришлаш бўйича таътил;
иш вақтинча тўхтатилган;
ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;
ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил.
Эътибор беринг, 22-бандда иш ҳақи қисман сақланадиган таътил назарда тутилмаган. Демак, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил даврида ходим касал бўлиб қолса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси умумий асосларда ходим иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади.

Умид ХУДОЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
29-12-2023, 12:10
Ko'rishlar: 31
Sahifani chop etish