Barcha yangiliklar RSS

Matbuot xizmati

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида иш ҳақи қисман сақланадиган таътил муддати узайтириладими ёки бошқа муддатга кўчириладими?

МК 229-моддаси ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчиришни тартибга солади. МК 216-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг турлари қуйидагилардан иборат:
асосий меҳнат таътили (ҳар йилги асосий энг кам ёки ҳар йилги асосий узайтирилган);
ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда асосий энг кам ёки асосий узайтирилган таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили.
Демак, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ҳар йилги меҳнат таътилининг турларига кирмайди, ўз-ўзидан МК 229-моддалари татбиқ қилинмайди яъни вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида иш ҳақи қисман сақланадиган таътил муддати узайтирилмайди ёки бошқа муддатга кўчирилмайди.

Умид ХУДОЙНАЗАРОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
29-12-2023, 12:09
Ko'rishlar: 28
Sahifani chop etish